Лола - Кел

Сенсиз уйим ҳувиллаб қолар,
Ўйлаб кўрсам вужудим титрар,
Кетганингдан кўп вақт ўтмади.
Аммо сенсиз бўлган нонушталар,
Тобора менга сени эслатар
Жавондаги бу суратлар,
Тинмай юрагим сўрар.
Кел, бир бор бағримга тўйиб босай,
Кел, севгимга яна мен эришай.
Кел, қайғуларимдан йироқ кетай,
Кел, яна севай, мен ҳис этай меҳрингни.
Сенсиз қалбим қувонч сезмас,
Ўйлаб кўрсанг бир мендан эмас,
Иккимиздан ҳам хато ўтди.
Аммо гиналарни унутганман,
Ҳар кун, ҳар тун сени кутаман,
Гўё ҳозир сен келасан,
Тинмай юрагим сўрар.
Кел, бир бор бағримга тўйиб босай,
Кел, севгимга яна мен эришай.
Кел, қайғуларимдан йироқ кетай,
Кел, яна севай, мен ҳис этай меҳрингни.
Ўйлаб кўрсам вужудим титрар,
Кетганингдан кўп вақт ўтмади.
Аммо сенсиз бўлган нонушталар,
Тобора менга сени эслатар
Жавондаги бу суратлар,
Тинмай юрагим сўрар.
Кел, бир бор бағримга тўйиб босай,
Кел, севгимга яна мен эришай.
Кел, қайғуларимдан йироқ кетай,
Кел, яна севай, мен ҳис этай меҳрингни.
Сенсиз қалбим қувонч сезмас,
Ўйлаб кўрсанг бир мендан эмас,
Иккимиздан ҳам хато ўтди.
Аммо гиналарни унутганман,
Ҳар кун, ҳар тун сени кутаман,
Гўё ҳозир сен келасан,
Тинмай юрагим сўрар.
Кел, бир бор бағримга тўйиб босай,
Кел, севгимга яна мен эришай.
Кел, қайғуларимдан йироқ кетай,
Кел, яна севай, мен ҳис этай меҳрингни.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!