🎵 Қўшиқ матнлари

Алишер Файз - Дастингдан

2.8К марта ўқилди
Алишер Файз - Дастингдан
Йўлларимга термулиб, ойнадан қараб,
Сочларингни атайлаб мен учун тараб,
Остонадан келар чоғим табассум билан
Кўнглимни тоғдай кўтар ҳолимни сўраб-эй.

Кел, бағримга кел, бағрим ёнсин тафтингдан,
Ишқ дарёсида сувлар ичай кафтингдан,
Пичирлаб исминг сўйлаб, кун бўйи сани ўйлаб,
Мана ахир оқибат шоир бўлдим дастингдан-эй, дастингдан.

Кўзлар аро чақнаса чақинлар шу пайт,
Ишқимиздан битилса ажиб гўзал байт,
Юрагингда бор дардингу бор меҳринг билан
Бир умрга бир ўзимга кераксиз деб айт.

Кел, бағримга кел, бағрим ёнсин тафтингдан,
Ишқ дарёсида сувлар ичай кафтингдан,
Пичирлаб исминг сўйлаб, кун бўйи сани ўйлаб,
Мана охир-оқибат шоир бўлдим дастингдан-эй, дастингдан.

Садоқатим ўзгармас, севгидан кечиб бўлмас,
Тўлин ой каби тўлган гўзалларни кўрсам ҳам,
Севги гули сўнмагай, чин ошиқлар ўлмагай,
Меҳрим асло ўзгармагай, жоним, мингга кирсам ҳам.

(Кел, бағримга кел, бағрим ёнсин тафтингдан,
Ишқ дарёсида сувлар ичай кафтингдан)

Баралла исминг сўйлаб, бир умр сани ўйлаб,
Чолу кампир бўлсагам яшнаб юрай бахтимдаги бахтингдан.

(Кел, бағримга кел, бағрим ёнсин тафтингдан)
Дастингдан…
(Ишқ дарёсида сувлар ичай кафтингдан)

Кун бўйи сани ўйлаб шоир бўлдим дастингдан…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →