🎵 Қўшиқ матнлари

Алишер Файз - Она

4К марта ўқилди
Алишер Файз - Она
Вужудида ўзи билан олиб юриб тўққиз ой,
Дурдек тишлари тўкилиб, ҳуснидан бериб чирой.
Вужудида ўзи билан олиб юриб тўққиз ой,
Қаро сочлари тўкилиб, ҳуснидан бериб чирой.
Тўлғоқ дардин оначалик билмас ҳеч ким ҳойнаҳой,
Тўлғоқ дардин оначалик билмас ҳеч ким ҳойнаҳой,
Дунёларга келтириб айладингиз зўр ҳиммат,
Онам мени дард ютиб туққанингизга раҳмат,
Онам мени дард ютиб туққанингизга раҳмат.

Ҳар онанинг бахтига омон бўлсин боласи,
Ҳар онанинг бағрида ўйнаб-кулсин боласи.
Онамни кўп соғинтирди йиғлоқ найнинг ноласи,
Мавлудани соғинтирди йиғлоқ найнинг ноласи,
Матонату сабрлар сиздан бизга зўр ибрат,
Онам мени дард ютиб туққанингизга раҳмат,
Онам мени дард ютиб туққанингизга раҳмат.

Аёл жони оғриса ларзага келар дунё,
Фарзандини қўлга олса нурларга тўлар дунё.
Меҳр ҳаққин узиб бўлмас у дунёю бу дунё,
Дунёларга келтириб айладингиз зўр ҳиммат,
Онам мени дард ютиб туққанингизга раҳмат,
Онам мени дард ютиб боққанингизга раҳмат.

Қўшиғимиз фарзандлар юрагига етсин-эй,
Тинглаганда оналарнинг дарди ариб кетсин-эй.
Дуо қилай ёшингиз юз минглардан ўтсин-эй,
Дуо қилай ёшингиз миллионлардан ўтсин-эй,
Шундай гўзал, хуррам кунда айлай сизни зўр ҳурмат,
Онам мени дард ютиб туққанингизга раҳмат,
Нон едириб, тош ютиб боққанингизга раҳмат.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →