🎵 Қўшиқ матнлари

Уммон - Соғиндим асалим

1.4К марта ўқилди
Уммон - Соғиндим асалим
Бирдан ҳаммаси ўзгариб кетди ҳаётимда,
Бир қизни учратдим она шаҳримнинг қўйнида.
Биласизми қанчалар гўзаллигини?
Ким нима деса десин энди манга фарқи йўқ,
Мен уни севиб қолдим, севмоқликни айби йўқ.
Бундай гўзал дунёда йўқ.

Уни юраги олов, олов, олов,
Уни кўзлари олов, олов, олов,
Усиз менга совуқ, совуқ, совуқ,
Қачон келади у? (х2)

Ёқимли овозинг, ёқимли сўзларинг
Соғиндим асалим, соғиндим гўзалим. (2х)

Нетай кўзлари ўз-ўзидан мани ром қилди?
Бунчалар гўзал у, бир кўришдаёқ лол қилди,
Ўзига сехрлаб олди.
Майин овози мани ақлимдан айиради,
Сўзлари эса мусиқага ўхшаб янграйди.
Биласизми қанчалар гўзаллигини?

Уни юраги олов, олов, олов,
Уни кўзлари олов, олов, олов,
Усиз менга совуқ, совуқ, совуқ,
Қачон келади у? (х2)

Ёқимли овозинг, ёқимли сўзларинг
Соғиндим асалим, соғиндим гўзалим. (2х)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →