🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Безовта бўлар онам

3.8К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Безовта бўлар онам
Сендан сўнг ҳаётда қоврилиб, қайнаб,
Она, хотиржам бўл, юрибман ўйнаб.
Ҳали ҳам акамни, опамни қийнаб,
Бошида шамоли бордир болангни.

Тушундим нелардан безиблар кетдинг,
Ярим юрагимни эзиблар кетдинг.
Осмоним – болам деб сезиблар кетдинг,
Кўкларда камони бордир болангни.
Она хотиржам бўл…

Мендан узоқ кет қайғу,
Яқинлашма энди ғам.
Енгилсам ҳасратларга,
Безовта бўлар онам. (х2)

Андуҳларга кўмилиб,
Кўзёшимга чўмилиб,
Қолсам тутдай тўкилиб,
Безовта бўлар онам.
Қолсам тутдай тўкилиб,
Безовта бўлар онам.

Ҳатто руҳи парвона,
Ороми йўқ гирёна.
Йиғласам тушимга кириб,
Безовта бўлар онам.

Эй дард, айлама бемор,
Тунларим этиб бедор.
Юрагим топса озор,
Безовта бўлар онам.

Кўнглимда ёнса чироқ,
Босган йўлим бўлса оқ,
Юрсам бундан яхшироқ
Руҳи тинч бўлар онам.

Ҳатто руҳи парвона,
Ороми йўқ гирёна.
Йиғласам тушимга кириб,
Безовта бўлар онам.

Бўлса рангим зафарон,
Жудоликдан бағрим қон.
Руҳи теграмда гирён
Безовта бўлар онам. (х2)

Ҳатто руҳи парвона,
Ороми йўқ гирёна.
Йиғласам тушимга кириб,
Безовта бўлар онам. (х2)

Йиғласам тушимга кириб,
Безовта бўлар онам. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →