🎵 Қўшиқ матнлари

Манзура - Ўнгимда кўрай

2.5К марта ўқилди
Манзура - Ўнгимда кўрай
Излайман сени ҳар замон,
Қараб оқшомлар томон,
Фаслимда тўла хазон.
Соғиндингми мени сен ҳам?
Билсам топардим малҳам,
Келсанг гар бир бор кўрсам.

Юраккинамни тирнаб унутдим дема,
Оғир ботса ҳам, ростини сўзла.
Ҳар нафасингни сезай, ўнгимда кўрай,
Келгин жонгинам, яқининг бўлай.

Не ўйлаб, не қарор қилай,
Дардимни кимга айтай,
Қандай гумонга борай?
Иккиландим, йўқ аниқ йўл,
Кел оҳим, ёнимда бўл,
Иқрор тут қўлимга қўл.

Юраккинамни тирнаб унутдим дема,
Оғир ботса ҳам, ростини сўзла.
Ҳар нафасингни сезай, ўнгимда кўрай,
Келгин жонгинам, яқининг бўлай.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →