Гулсанам Мамазоитова - Алла

Бунча нозик бўлмасанг,
Гулга ўрайму, болам?
Йиғи тўла аллам бор,
Айтиб берайму, болам? (х2)
Етти дарё ювса ҳам
Кетмас доғим бор менинг,
Нокас отган тошларга
Тўлган боғим бор менинг. (х2)
Мўлтирама кўзимга,
Бўлди кўнглим эзмагин.
Мен сен учун тош тишлай,
Сен ороминг бузмагин. (х2)
Дўлонадек тўкилган
Юраги бор онангни,
Сендан бошқа кимга ҳам
Кераги бор онангни?
Дардкашимсан сен болам.
Ёлғизлик бу жонимни
Ёнар ўтга отди-эй,
Яхши ёрим деганим
Ёмон кунга сотди-эй.
Отанг – ўзимман, алла,
Онанг – ўзимман, алла,
Сенсан гулим, райҳоним,
Соянг ўзингман, алла.
Дўлонадек тўкилган
Юраги бор онангни,
Сендан бошқа кимга ҳам
Кераги бор онангни?
Суянганимсан болам,
Ишонганимсан болам.
Бунча нозик бўлмасанг,
Гулга ўрайму болам?
Йиғи тўла аллам бор,
Айтиб берайму болам?
Дардкашимсан сен болам,
Суянганимсан болам.
Гулга ўрайму, болам?
Йиғи тўла аллам бор,
Айтиб берайму, болам? (х2)
Етти дарё ювса ҳам
Кетмас доғим бор менинг,
Нокас отган тошларга
Тўлган боғим бор менинг. (х2)
Мўлтирама кўзимга,
Бўлди кўнглим эзмагин.
Мен сен учун тош тишлай,
Сен ороминг бузмагин. (х2)
Дўлонадек тўкилган
Юраги бор онангни,
Сендан бошқа кимга ҳам
Кераги бор онангни?
Дардкашимсан сен болам.
Ёлғизлик бу жонимни
Ёнар ўтга отди-эй,
Яхши ёрим деганим
Ёмон кунга сотди-эй.
Отанг – ўзимман, алла,
Онанг – ўзимман, алла,
Сенсан гулим, райҳоним,
Соянг ўзингман, алла.
Дўлонадек тўкилган
Юраги бор онангни,
Сендан бошқа кимга ҳам
Кераги бор онангни?
Суянганимсан болам,
Ишонганимсан болам.
Бунча нозик бўлмасанг,
Гулга ўрайму болам?
Йиғи тўла аллам бор,
Айтиб берайму болам?
Дардкашимсан сен болам,
Суянганимсан болам.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!