🎵 Қўшиқ матнлари

Тоҳир Содиқов - Адашдим

3.5К марта ўқилди
Тоҳир Содиқов - Адашдим
Бугун кимга насиб этар чиройинг,
Ўзга қўллар силар энди сочларинг.
Юрагимда исён, рашк олови сени деб,
Ўзга инсон энди хаёлларингда сени.

Сенга аён эди қалбим, дардларим,
Сенга баён эди севгим, хатларим,
Борим нима, жоним нима, ҳаттоки,
Ҳаётимни бериб сенга адашдим,
Адашдим.

Ўтиб кетар сенсиз кунларим,
Қайғуларим аллалаган тунларим,
Ёшлигимдан армон бўлган севгимга
Бугун айтай унга сўнгги сўзларим.

Сенга аён эди қалбим, дардларим,
Сенга баён эди севгим, хатларим,
Борим нима, жоним нима, ҳаттоки,
Ҳаётимни бериб сенга адашдим,
Адашдим. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →