🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Хато дерлар

3.2К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Хато дерлар
Севиш асли жафо дерлар,
Балки рост ё хато дерлар.
Ошиқлардан сўраб кўрдим –
Севги ҳақдан ато дерлар. (х2)
Севги ҳақдан ато дерлар.

Борми менга қайғурганлар,
Менинг ҳолимни сўрганлар? (х2)
Бу аҳволимни кўрганлар
Бўлибсанку адо дерлар. (х2)

Севиш асли жафо дерлар,
Балки рост ё хато дерлар.
Ошиқлардан сўраб кўрдим –
Севги ҳақдан ато дерлар. (х2)
Севги ҳақдан ато дерлар.

Дардимни билмагай дардсиз,
Аҳдимни билмагай аҳдсиз.
Тушунмаслар мени харгиз,
Севгидан бўл жудо дерлар.

Етолмайин мен ёнаман,
Ҳажрида зор гирёнаман.
Мен бир ошиқ девонаман,
Танимасдан гадо дерлар.

Севиш асли жафо дерлар,
Балки рост ё хато дерлар.
Ошиқлардан сўраб кўрдим –
Севги ҳақдан ато дерлар. (х2)
Севги ҳақдан ато дерлар.

Севиш асли жафо дерлар,
Севги ҳақдан ато дерлар.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →