Кумуш Раззоқова - Унутма мени

Сен кетарсан, жонгинам, сен кетарсан,
Олис йўллар сени чорлар, чорлар замон.
Орзуларинг оламига, ёр, етарсан,
Мен қоларман кўзим гирён, дилда ҳижрон.
Сен кетарсан, мени ташлаб, сен кетарсан,
Гоҳ ишон, гоҳ ишонма дейди хаёл.
Аммо ўзинг хаёлингга келтирмайсан –
Ҳаётимсан, борми сенсиз менда мажол?
Унутма мени, қайларда чекма фироқ,
Яқиндами ё йироқ – мени эсла.
Унутма мени нур топган чоғ қуёш,
Оқшомлар бериб бардош, мени эсла.
Унутма мени ошганда довон,
Ёққанда доғи ҳижрон, мени эсла.
Кулиб боқсин иқбол,
Бахтимиз топмай завол, мени эсла.
Сен кетарсан, ортингдан етолмам сира,
Юраккинам ўтларга ташлаб кетарсан.
Дийдорингга тўймадим, тўймадим зарра,
Бошгинамни чулғаган хаёл қадарсан.
Қўлим силтаб қоламан, бағрим ўртаниб,
Юлдуз-юлдуз кўзларим боқар интизор.
Нигоҳ солсам, кенг само кетар тўлғаниб,
Талпинарман, жонгинам, васлингга бедор.
Унутма мени, қайларда чекма фироқ,
Яқиндами ё йироқ – мени эсла.
Унутма мени нур топган чоғ қуёш,
Оқшомлар бериб бардош, мени эсла.
Унутма мени ошганда довон,
Ёққанда доғи ҳижрон, мени эсла.
Кулиб боқсин иқбол,
Бахтимиз топмай завол, мени эсла.
Унутма мени, қайларда чекма фироқ,
Яқиндами ё йироқ – мени эсла.
Унутма мени нур топган чоғ қуёш,
Оқшомлар бериб бардош, мени эсла.
Унутма мени ошганда довон,
Ёққанда доғи ҳижрон, мени эсла.
Кулиб боқсин иқбол,
Бахтимиз топмай завол, мени эсла.
Олис йўллар сени чорлар, чорлар замон.
Орзуларинг оламига, ёр, етарсан,
Мен қоларман кўзим гирён, дилда ҳижрон.
Сен кетарсан, мени ташлаб, сен кетарсан,
Гоҳ ишон, гоҳ ишонма дейди хаёл.
Аммо ўзинг хаёлингга келтирмайсан –
Ҳаётимсан, борми сенсиз менда мажол?
Унутма мени, қайларда чекма фироқ,
Яқиндами ё йироқ – мени эсла.
Унутма мени нур топган чоғ қуёш,
Оқшомлар бериб бардош, мени эсла.
Унутма мени ошганда довон,
Ёққанда доғи ҳижрон, мени эсла.
Кулиб боқсин иқбол,
Бахтимиз топмай завол, мени эсла.
Сен кетарсан, ортингдан етолмам сира,
Юраккинам ўтларга ташлаб кетарсан.
Дийдорингга тўймадим, тўймадим зарра,
Бошгинамни чулғаган хаёл қадарсан.
Қўлим силтаб қоламан, бағрим ўртаниб,
Юлдуз-юлдуз кўзларим боқар интизор.
Нигоҳ солсам, кенг само кетар тўлғаниб,
Талпинарман, жонгинам, васлингга бедор.
Унутма мени, қайларда чекма фироқ,
Яқиндами ё йироқ – мени эсла.
Унутма мени нур топган чоғ қуёш,
Оқшомлар бериб бардош, мени эсла.
Унутма мени ошганда довон,
Ёққанда доғи ҳижрон, мени эсла.
Кулиб боқсин иқбол,
Бахтимиз топмай завол, мени эсла.
Унутма мени, қайларда чекма фироқ,
Яқиндами ё йироқ – мени эсла.
Унутма мени нур топган чоғ қуёш,
Оқшомлар бериб бардош, мени эсла.
Унутма мени ошганда довон,
Ёққанда доғи ҳижрон, мени эсла.
Кулиб боқсин иқбол,
Бахтимиз топмай завол, мени эсла.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!