🎵 Қўшиқ матнлари

Охунжон Мадалиев - Йиғладим

2.8К марта ўқилди
Охунжон Мадалиев - Йиғладим
Юракнинг бир банди узилган кеча,
Асрлар сингари чўзилган кеча, (х2)
Чимилдиқ ичида сенинг ўрнингда
Ўзга бир келинчак сузилган кеча,
Йиғладим, йиғладим, йиғладим
Йиғладим, йиғладим, йиғладим.

Тақдирму бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингму армоним учган арғамчи,
Чорлагандек бўлар кимдур олисдан
Наҳотки, сенмусан ўшал алдамчи,
Билмадим, билмадим, билмадим
Билмадим, билмадим, билмадим.

Бошимни боғлашди, боғландим, жоним,
Қалбимни доғлашди, доғландим, жоним,
Сенинг ҳузуринга бормоқчи бўлиб
Неча бор чоғландим, чоғландим, жоним,
Бормадим, бормадим, бормадим
Бормадим, бормадим, бормадим
Бормадим, бормадим, бормадим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →