🎵 Қўшиқ матнлари

Сардор Раҳимхон - Ё Раб

2.5К марта ўқилди
Сардор Раҳимхон - Ё Раб
Дарди бедаво дарбадарингман,
Сочиламан ҳар томон.
Юзинг истагим бир ғарибингман
Эй, жону-жаҳон.

Назар сол ёрон, раҳм айла бўл ошкор,
Сенсиз ҳолим нотавон.
Тўздим ишқингда ҳар дамда беқарор,
Эй, рафғул баён.

Ё Раб, ишқингда ёр куймоқдаман
Дийдоринг тилаб.
Ё Раб, йўқлармисан, ёроним,
Бир бор эркалаб? (х2)

Келдим эшигингга ман талаби жамол,
Таъзимдан бошим узмай.
Руҳим танда мисли офати шамол,
Тинч ётмагай.

Зикру-ҳаёлим, мақсадим – ўзинг,
Ҳузурингга айлагин маҳрам.
Армонимдир қошу-кўзинг,
Азоб берсанг чекарман малҳам.

Ё Раб, ишқингда ёр куймоқдаман
Дийдоринг тилаб.
Ё Раб, йўқлармисан, ёроним,
Бир бор эркалаб? (х2)

Ё Раб, ишқингда ёр куймоқдаман
Дийдоринг тилаб.
Ё Раб, йўқлармусан, ёроним,
Бир бор эркалаб? (х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →