🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Аразлаб кетди

1.3К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Аразлаб кетди
Хафа бўлиб бир зумда
Мени зор ташлаб кетди,
Дилим ҳам ёмон шунда –
Ёрим аразлаб кетди (х2)

Интизор кўнгил ғариб,
Бир кунда қолдим қариб, (х2)
Борсаммикан ахтариб,
Ёрим аразлаб кетди. (х2)

Тунлар ўтар уйқусиз,
Хаётим ҳис-туйғусиз. (х2)
Файзи ўчган уй усиз –
Ёрим аразлаб кетди (х2)

Ҳувиллаб қолди бағир,
Ичган сувим ҳам тахир, (х2)
Нимадир камдай ахир –
Ёрим аразлаб кетди (х2)

Йўл қараб кун ҳам ботди,
Бемадордай тонг отди, (х2)
Нима қилай бош қотди –
Ёрим аразлаб кетди (х2)

Уйимнинг фариштаси,
Озода сариштаси, (х2)
Тортиб кўнгил риштасин
Ёрим аразлаб кетди (х2)

Хафа бўлиб бир зумда
Мени зор ташлаб кетди,
Тилим ҳам ёмон шунда –
Ёрим аразлаб кетди.

Тилим ҳам ёмон шунда –
Ёрим аразлаб кетди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →