🎵 Қўшиқ матнлари

Охунжон Мадалиев - Насибам

3.3К марта ўқилди
Охунжон Мадалиев - Насибам
Баҳор келди боққа, гулни етаклаб,
Қуёш чиқди ер юзига чарақлаб,
Қалб дафтарин очдим маъюс варақлаб,
Сени излаб насибам, сени излаб.
Сени излаб насибам, сени излаб.

Номинг нола қилар бағримни эзиб,
Келмайсанми соғинганимни сезиб? (х2)
Кетгим келур бутун ер юзин кезиб,
Сени излаб насибам, сени излаб.
Сени излаб насибам, сени излаб.

Кўзларимда ёш қалқийди денгиздек,
Ҳар бир оҳим кўкни қоплар юлдуздек,
Ва турибман бу дунёда ёлғиздек,
Сени излаб насибам, сени излаб.

Қалб дафтарин сен ҳам очиб қоларсан,
Номим ўқиб, ёдинга ҳам оларсан,
Севсанг ўзинг бир кун топиб келарсан,
Мени излаб насибам, мени излаб.
Мени излаб насибам, мени излаб.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →