🎵 Қўшиқ матнлари

Райҳон - Ёдингдами

1.7К марта ўқилди
Райҳон - Ёдингдами
Афсус, ҳамма айтган сўзларинг
Сўзлигича қолди умрбод,
Алдаб мени шаҳло кўзларим,
Ҳаётимни қилдилар барбод.

Ширин тилакдан, тиниқ булоқдан
Мен сени деб чанқоқ босмадим,
Ҳа демагин десалар ёниб,
Қарамадим, қулоқ солмадим.

Ёдингдами, тунларимда ой болиб менинг,
Ёдингдами, йўлларимни ёритмоқчидинг,
Ёдингдами, кундузимда бўлиб қуёшим,
Жамолимга хол қўймоқчидинг?

Мана ўтди неча фасллар,
Бардошгинам тугади менинг,
Кўзларимдан оққан ёшларим
Дарё бўлиб оқизсин сени.

Ширин тилакдан, тиниқ булоқдан
Мен сени деб чанқоқ босмадим,
Ҳа демагин десалар ёниб,
Қарамадим, қулоқ осмадим.

Ёдингдами, тунларимда ой болиб менинг,
Ёдингдами, йўлларимни ёритмоқчидинг,
Ёдингдами, кундузимда бўлиб қуёшим,
Жамолимга хол қўймоқчидинг? (х3)
Ёдингдами?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →