🎵 Қўшиқ матнлари

Божалар гуруҳи - Аччиқ ҳаёт

1 дақиқа 1.8К марта ўқилди
Божалар гуруҳи - Аччиқ ҳаёт
Тўйлар муборак, бахтли бўлгин албат,
Севган ёрингга муносиб бўл фақат.
Менга эса сабру тоқат тила,
Ахир менинг юрагим қонга тўла.

Ачиқ ҳаёт, дил эса бенажот,
Бевафоларнинг дастидан вой-дод.
Кетар бўлдим, ман учар бўлдим,
Осмонларга ман кетар бўлдим.

Бир қараганда армонсиздаймиз,
Аммо юрак додига биз чидаймиз.
Ярангизни янгилаш йўқ ният,
Бунинг барчаси оддий ҳақиқат.

Кимднидир ёнида ёр-дилбанди бор,
Аммо улар зарра маблағга зор.
Кимнидир давлати, қудрати зўр,
Унга топилмас бир меросхўр.

Аччиқ ҳаёт, дил бенажот,
Аччиқ, аянчли ҳаёт, инсон умиди барбод.
Аччиқ ҳаёт, дил бенажот,
Аччиқ, аянчли ҳаёт, яшаш қонуни шудир наҳот?
Шудир наҳот?

Мана бир мисол: бахтим топди завол,
Севиб сўнг куйиб бўлдимку беҳол.
Муҳаббатнинг қудратин англамасдан,
Бойликка учдинг-кетдинг ўйламасдан.

Ўзганинг давлати сенга чангал,
Наҳотки инсондан олтин афзал?
Одамлар борин пулга қаратган,
Пул инсонни эмас, инсон пулни яратган!

Аччиқ ҳаёт, дил бенажот,
Аччиқ, аянчли ҳаёт, инсон умиди барбод.
Аччиқ ҳаёт, дил бенажот,
Аччиқ, аянчли ҳаёт, яшаш қонуни шудир наҳот?
Шудир наҳот?

Нолимайман, нолиш гуноҳ эрур,
Аввало замин узра ман боримга шукур.
Балки бу синов, унда йўқ аёв,
Инсон умиди ёнади гўёки олов.

Ҳалол нима, ҳаром нима ажратолмасдан,
Ёлғондан уялмасдан, инсофин аямасдан,
Дунёда одам яшар бир-биридан талашар,
Гуноҳим нима деб яна уялмасдан сўрашар.

Аччиқ ҳаёт, дил бенажот,
Аччиқ, аянчли ҳаёт, инсон умиди барбод.
Аччиқ ҳаёт, дил бенажот,
Аччиқ, аянчли ҳаёт, яшаш қонуни шудир наҳот?

Армон-армон кетидан эса дармон,
Келавермас сира-а, нега унақа?
Орадан бир неча ой вақт ўтарда кетар,
Бағримни яралаб телефон жиринглар:

Асалим, соғиндим, кўришайлик деябсан,
Аҳмоқ, қайси дард билан безовталанасан?
Энди сени эринг бор, сан бўлажак она,
Ҳеч бўлмаса вужудингдаги болангни ўйла!

(Ачиқ-аччиқ, аччиқ-аянчли ҳаёт,
Шудир наҳот?
Ачиқ-аччиқ, аччиқ-дардли ҳаёт-а…)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →