🎵 Қўшиқ матнлари

Мансурхон Нурматов - Қанийди

2К марта ўқилди
Мансурхон Нурматов - Қанийди
Ширин боққан кўзимга,
Айтган сўзимга,
Боқиб бирдан ўзимга,
Хумор бўлсанг қанийди.

Ишқда куйиб ногаҳон,
Тор бўлсаю кенг жаҳон,
Мени ўйлаб, эй жанон,
Бемор бўлсанг қанийди.

Бедор бўлсанг қанийди,
Хумор бўлсанг қанийди,
Ҳеч бўлмаса бўйнимда
Тумор бўлсанг қанийди.

Висолимга етолмай,
Қўлларимдан тутолмай,
Туни билан ётолмай,
Бедор бўлсанг қанийди.

Тушимдамас ўнгимда,
Кўнглимдамас қўйнимда,
Ҳеч бўлмаса бўйнимда
Тумор бўлсанг қанийди.

Бедор бўлсанг қанийди,
Хумор бўлсанг қанийди,
Ҳеч бўлмаса бўйнимда
Тумор бўлсанг қанийди.

Юрагимга жойлардим,
Ҳар кун йўлинг пойлардим,
Оҳ, сени сотиб олардим,
Анор бўлсанг қанийди.

Исминг айтиб куйлардим,
Тонгни тонгга улардим,
Хоҳлаганда чалардим,
Дутор бўлсанг қанийди.
Дутор бўлсанг қанийди.

Бедор бўлсанг қанийди,
Хумор бўлсанг қанийди,
Ҳеч бўлмаса бўйнимда
Тумор бўлсанг қанийди.
Бемор бўлсанг қанийди менга.

Бедор бўлсанг қанийди,
Хумор бўлсанг қанийди,
Ҳеч бўлмаса бўйнимда
Тумор бўлсанг қанийди. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →