Отабек Муҳаммадзоҳид - Шошилма қизгина

Тўлмасдан ўн олти ёшингга,
Қаламлар тортилди қошингга,
Савдолар орттирма бошингга,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
Нозиксан қизғалдоқ-лоладан,
Сўрагин меҳрибон онадан,
Фарқинг йўқ ҳали ёш боладан,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
(Шошилма қизгина, шошилма)
Ишқ эмас сен билган ўйинчоқ,
Қўлингда келинмас қўғирчоқ,
Ҳозирча топ бошқа овунчоқ,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
(Шошилма қизгина, шошилма)
Бўялмиш топ-тоза юзларинг,
Ранглардан кўкармиш кўзларинг,
Ноз ила бўялмиш сўзларинг,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
Ажинлар тушганда юзингга,
Дунё тор келганда кўзингга,
Бўёқлар топарсан ўзингга,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
Бир куни бўйлашиб бўйингга,
Совчилар келади уйингга,
Кўплашиб борамиз тўйингга,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
Шошилма қизгина, шошилма,
Шошилма қизгина.
Қаламлар тортилди қошингга,
Савдолар орттирма бошингга,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
Нозиксан қизғалдоқ-лоладан,
Сўрагин меҳрибон онадан,
Фарқинг йўқ ҳали ёш боладан,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
(Шошилма қизгина, шошилма)
Ишқ эмас сен билган ўйинчоқ,
Қўлингда келинмас қўғирчоқ,
Ҳозирча топ бошқа овунчоқ,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
(Шошилма қизгина, шошилма)
Бўялмиш топ-тоза юзларинг,
Ранглардан кўкармиш кўзларинг,
Ноз ила бўялмиш сўзларинг,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
Ажинлар тушганда юзингга,
Дунё тор келганда кўзингга,
Бўёқлар топарсан ўзингга,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
Бир куни бўйлашиб бўйингга,
Совчилар келади уйингга,
Кўплашиб борамиз тўйингга,
Шошилма қизгина, шошилма. (х2)
Шошилма қизгина, шошилма,
Шошилма қизгина.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!