Райҳон - Афсус

Ҳайр энди, хуш энди,
Орзу-армон туш энди,
Кўнгил – жонсиз қуш энди,
Ҳайр энди, хуш энди.
Қадр кутмоқ бесамар,
Дилдан бўлмаса хабар,
Вафо ҳам кетса бадар,
Ҳайр энди.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Меҳр ҳам арийди, афсус.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Юрак ҳам сўнади, афсус.
Рост кўрмаса кўзимиз,
Ўнг келмаса сўзимиз,
Айбдор танҳо ўзимиз,
Ҳайр энди, хуш энди.
Дардимиз бўлмай адо,
Додимиз топмай садо, (садо)
Булутга тўлса само,
Ҳайр энди.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Меҳр ҳам арийди, афсус.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Юрак ҳам сўнади, афсус.
Афсус хатолардан, афсус жафолардан,
Афсус бўҳтонлардан, ёлғонлардан.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Меҳр ҳам арийди, афсус.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Юрак ҳам сўнади, афсус.
Орзу-армон туш энди,
Кўнгил – жонсиз қуш энди,
Ҳайр энди, хуш энди.
Қадр кутмоқ бесамар,
Дилдан бўлмаса хабар,
Вафо ҳам кетса бадар,
Ҳайр энди.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Меҳр ҳам арийди, афсус.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Юрак ҳам сўнади, афсус.
Рост кўрмаса кўзимиз,
Ўнг келмаса сўзимиз,
Айбдор танҳо ўзимиз,
Ҳайр энди, хуш энди.
Дардимиз бўлмай адо,
Додимиз топмай садо, (садо)
Булутга тўлса само,
Ҳайр энди.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Меҳр ҳам арийди, афсус.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Юрак ҳам сўнади, афсус.
Афсус хатолардан, афсус жафолардан,
Афсус бўҳтонлардан, ёлғонлардан.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Меҳр ҳам арийди, афсус.
Афсус, севги ҳам қарийди,
Юрак ҳам сўнади, афсус.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!