🎵 Қўшиқ матнлари

Райҳон - Мен нечун яралдим

1.8К марта ўқилди
Райҳон - Мен нечун яралдим
Кўзларим очиғу кўра олмайман,
Оёқларим бутун, юра олмайман,
Қаддим расо, лекин тура олмайман –
Мен нечун яралдим, Аллоҳим?

Қайда қолар менинг доду фиғоним?
Жавобсиз қолғайму тағин сўроғим?
Дунёларни ютар чанқоқ қароғим,
Мен нечун яралдим, Аллоҳим?
Нечун?

Бир жаҳоним, жоним йўқ менинг,
Бир ошиғим, ёрим йўқ менинг,
Бир ханжар ур, қоним йўқ менинг,
Мен нечун яралдим, Аллоҳим? (х2)

Менинг ҳеч кимим йўқ, Аллоҳдан бошқа,
Менинг ҳеч нарсам йўқ, ўзимдан бошқа,
Кўнгилда не қолди бир тошдан бошқа,
Мен нечун яралдим, Аллоҳим?
Нечун?

Бир жаҳоним, жоним йўқ менинг,
Бир ошиғим, ёрим йўқ менинг,
Бир ханжар ур, қоним йўқ менинг,
Мен нечун яралдим, Аллоҳим? (х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →