🎵 Қўшиқ матнлари

Достон Убайдуллаэв - Отажон

2К марта ўқилди
Достон Убайдуллаэв - Отажон
Сўзларингиз жонимга мадад отажонимсиз,
Суянган тоғим абад отажонимсиз. (х2)
Нелар бошга солмас бу ҳаёт,
Сиз борсизки кўнглимиз обод,
Кафтингизда ғамларга нажот.
Ҳар кунда ҳамроҳим отажонимсиз,
Ҳам дўстим ҳам розим отажонимсиз.
Сўзларингиз жонимга мадад,
Суянган тоғим абад отажонимсиз. (х2)
Ҳар давраларда юзим ёруғ,
Сиз туфайли қозондим довруғ,
Устоз деган номингиз улуғ отажонимсиз.
Ҳар кунга ҳамроҳим отажонимсиз,
Ҳам дўстим ҳам розим отажонимсиз.
Сўзларингиз жонимга мадад,
Суянган тоғим абад отажонимсиз. (х2)
Жондан севар биздай эркатойларини,
Обод қилар ҳар бир борган жойларини,
Фарзанд бўлиб олай доим дуоларини,
Ҳар кунда ҳамроҳим отажоним,
Ҳам дўстим ҳам розим отажоним.
Онам ҳам сиз – болам деб бедор,
Акам ҳам сиз – тарк этган баҳор,
Ёлғизгинам, бахтимга сиз бор отажонимсиз.
Ҳар кунда ҳамроҳим отажонимсиз,
Ҳам дўстим ҳам розим отажонимсиз.
Сўзларингиз жонимга мадад отажонимсиз,
Суянган тоғим абад отажонимсиз.
Яхшиям бахтимга сиз бор, отажонимсиз,
Отажонимсиз, отажонимсиз.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →