Улуғбек Раҳматуллаэв - Дўст

Дўстимни эсладим,
Дийдорин қўмсадим,
Яхши-ёмон кунда
Бирга эдик, дўст.
Орзу йўлимизда
Тошлардан юрардик,
Омадинг келганда
Осмон бўлдинг, эй дўст.
Дўст.
Ҳаёт ўзи шундай –
Дўстинг кўп, зўр бўлса,
Остонангда гўё
Бегонаман, дўст.
Обрў деб чин дўстни
Кўнглини оғритсанг,
Қолар атрофингда
Ёлғон дунё, эй дўст.
Дўст.
Қайда бўлсанг ҳар он
Майли бўлгин омон,
Сен учун мен ёмон,
Айбим нима, дўст?
Келган омадимми?
Ростин айтганимми?
Нима тинч қўймайди
Ғурурингни, эй дўст?
Дўст.
Дийдорин қўмсадим,
Яхши-ёмон кунда
Бирга эдик, дўст.
Орзу йўлимизда
Тошлардан юрардик,
Омадинг келганда
Осмон бўлдинг, эй дўст.
Дўст.
Ҳаёт ўзи шундай –
Дўстинг кўп, зўр бўлса,
Остонангда гўё
Бегонаман, дўст.
Обрў деб чин дўстни
Кўнглини оғритсанг,
Қолар атрофингда
Ёлғон дунё, эй дўст.
Дўст.
Қайда бўлсанг ҳар он
Майли бўлгин омон,
Сен учун мен ёмон,
Айбим нима, дўст?
Келган омадимми?
Ростин айтганимми?
Нима тинч қўймайди
Ғурурингни, эй дўст?
Дўст.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!