🎵 Қўшиқ матнлари

Нилуфар Усмонова - Севги қиссаси

1.6К марта ўқилди
Нилуфар Усмонова - Севги қиссаси
Осмонда юлдузим порлар,
Севгим куйин чалиб торлар,
Бахт қасри иккимизни чорлар.
Тунларда кутган хуморим,
Оқ дур, марварид туморим,
Олисда қолсин ғуборим.
Кун бўлай, тун бўлай,
Кўзларингда нур бўлойин.
Ой бўлай, сой бўлай,
Ишқда анҳордай тўлойин.
Кун бўлай, тун бўлай,
Кўзларингда нур бўлойин.
Ай, нур бўлойин ман.
Қалбимсан, бахтимсан,
Жоним, эркалайин, бегимсан.
Меҳрибоним, айиқчам,
Балиқчам менинг.
Кун бўлай, тун бўлай,
Кўзларингда нур бўлойин.
Ой бўлай, сой бўлай,
Ишқда анҳордай тўлойин.
Кун бўлай, тун бўлай,
Кўзларингда нур бўлойин.
Ай, нур бўлойин ман.
Боғлар, тоғлар,
Доим сизларга баҳор,
Иккингизга боқиб кулар кун-наҳор.
Севгингиз оламга бўлсин овоза,
Бахтли бўлинг,
Тахтингиз оқсин ишққа тўлиб,
Мисоли анҳор.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →