🎵 Қўшиқ матнлари

Сардор Раҳимхон - Эйфория

1.7К марта ўқилди
Сардор Раҳимхон - Эйфория
Бир умр энди кетма, бўл дилимда вужудимда,
Нақадар ёқимлисан, Эйфория.
Туну-кун дам-бадам ур, юрагимда айлан,
Қон бўлиб юр вужудимда, эй, эй, Эйфория.

Ҳаловатим олу майли бедор эт эзгу севги йўлида,
(Эзгу-эзгу, эзгу севги йўлида).
Ўтаман не-не ҳасратдан, умидим сўндирма,
Ҳаётим ўзинг тўлдир муҳаббатга.

Кўзларимда ёнар, Эйфория олов,
Хаёлимда айланар, Эйфория нур.
Кўзларимда ёнар, Эйфория олов,
Эйфория нур, Эйфория олов.

Кунларим маъносиз, ҳаётим зерикарлидир,
Оби ҳаётим, йиллар кутган нажотим,
Қордай эриб кетма, ёнимда бўл.

Юракдан тиладим, ёлғон туйғу бўлма,
Тандаги жонимсан, оромимсан.
Юракдан тиладим, ёлғон орзу бўлма,
Тандаги руҳимсан, ҳаётимсан.

Кўзларимда ёнар, Эйфория олов,
Хаёлимда айланар, Эйфория нур.
Кўзларимда ёнар, Эйфория олов,
Эйфория нур, Эйфория олов.

Ердан бегона ҳолатим мени,
Қўллар тобора интилар юқори.
Айланар ерми ёки осмон,
Мен парвоз этарман.

Кўзларимда ёнар, Эйфория олов,
Хаёлимда айланар, Эйфория нур.
Кўзларимда ёнар, Эйфория олов,
Эйфория нур, Эйфория олов.

Хаёлимда айланар, Эйфория нур,
Кўзларимда ёнар, Эйфория олов,
Эйфория нур, Эйфория олов.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →