Сардор Раҳимхон - Дўст

Аввало ҳеч кимсанинг бошига иш тушмасин,
Иш тушса гар бошига, чин дўстлари қочмасин.
Қочсалар чин дўстлари яна бағрин очмасин,
Дўстнинг дўст эканлигин ишинг тушса биларсан.
Чин дўстлар йўғингда дўст, йиқилган чоғингда дўст,
Бемор бўлсанг ҳолингдан хабар олса шунда дўст.
Дўстим йўқ деб куйинма, излама ҳеч уринма,
Худо берса дастингга босган қадамингда дўст.
Давлатингнинг борида юрар гапинг маъқуллаб,
Ёнингда ҳамроҳ бўлар, хато қилишинг пойлаб.
Гар қоқилсанг йўлингда, келмайди бир бор йўқлаб,

Ундай дўстлар шуҳратинг узоқдан пайқайдилар,
Совға-саломлар олиб, ҳар куни йўқлайдилар.
Ишонма ҳеч уларга, улар дўст бўлмайдилар,

Кетганида омадинг яқин дўстларинг кетар,
Ёнма-ён бўлиб қолсанг, ўзин бегона тутар.
Ўксимагин, эй дилим, улар шундайин ўтар,

Аслида билсанг агар, ягона дўст – Аллоҳ дўст,
Яна ота-онанг дўст, аканг дўстдир, уканг дўст.
Опанг, синглинг, чин ёринг, севган фарзандларинг дўст,

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!