🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Девона ошиқ

2К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Девона ошиқ
Гулим, меҳр кўзда дегани ёлғон,
Қанча кўришмасак, шунча қадрдон. (х2)
Менинг дилимда ўчмас чақинсиз,
Қанча узоқ бўлсак, шунча яқинсиз. (х2)

Девона ошиқман, девона,
Айтинг, сиздан бўлак кимим бор яна?
Девона ошиқман, девона,
Айтинг, сиздан бўлак кимим бор яна?

Ёдимда кечаги шўхликларингиз,
Кўксимни куйдирган киприкларингиз. (х2)
Сиз ўша орзуси ойдан ойдин қиз,
Сиз ўша кулгуси қўнғироғимсиз. (х2)

Девона ошиқман, девона,
Айтинг, сиздан бўлак кимим бор яна?
Девона ошиқман, девона,
Айтинг, сиздан бўлак кимим бор яна?

Сиз аччиқ қисматим, сиз изтиробим,
Сиз ширин дардимсиз, ширин азобим. (х2)
Сиз мени кўклардан топган офтобим,
Ерларда йўқотган кўзмунчоғимсиз. (х2)

Девона ошиқман, девона,
Айтинг, сиздан бўлак кимим бор яна?
Девона ошиқман, девона,
Айтинг, сиздан бўлак кимим бор яна? (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →