🎵 Қўшиқ матнлари

Шерзод Бек - Гўзал севгим

1.2К марта ўқилди
Шерзод Бек - Гўзал севгим
Ойдек гўзал васлинг томон талпинар
Менинг беғубор, гўзал севгим.
Сирли нигоҳларинг оловдек ёқар,
Менинг умидвор, гўзал севгим.
Умидвор, гўзал севгим.

Васлинг йироқ бўлса ҳам,
Ишқинг мен учун фироқ бўлса ҳам,
Сен қалбимда ягона, ёлғизим
Бўлиб қоласан.

Мендан йироқ бўлсанг ҳам,
Васлинг мен учун сароб бўлса ҳам,
Сен оламда бебаҳо, азизам
Бўлиб қоласан.

Пойлайман сени ҳар он,
Сенсиз қоронғу менга бу осмон,
Ҳаттоки гуллар ҳам сенсиз хазон. (сенсиз хазон)
Агар ёнимда бўлсанг,
Зиёга тўлар қоронғу осмон,
Ҳаттоки хазон гуллар шу он.
Ҳаттоки хазон гуллар шу он.

Васлинг йироқ бўлса ҳам,
Ишқинг мен учун фироқ бўлса ҳам,
Сен қалбимда ягона, ёлғизим
Бўлиб қоласан. (х2)

Мендан йироқ бўлсанг ҳам,
Васлинг мен учун сароб бўлса ҳам,
Сен оламда бебаҳо, азизам
Бўлиб қоласан.

Сен оламда бебаҳо, азизам
Бўлиб қоласан.
Мен беғубор севгингдан умидвор…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →