🎵 Қўшиқ матнлари

Насиба Абдуллаэва - Бахт ўзи нимадир

3.4К марта ўқилди
Насиба Абдуллаэва - Бахт ўзи нимадир
Бахт ўзи нимадир мен билолмадим,
Севги нима экан тушунолмадим.
Аммо армонларнинг азобларидан
Қанча тиришсам ҳам четда қолмадим.
Бу дунё сиғмаган икки кўзимга,
Тўлиб қолди икки томчи аччиқ ёш.
Пешона деганга ёзилган экан,
Роҳат эмас фақат чидам ва бардош. (х2)
Лекин мен айланмай дали-гадога,
Бошим баланд қилиб қўшиқ айтаман.
Гар ўлсам ёлвориб эгам Худога,
Бу дунёга қайтаман. (х2)
Шунда менинг бошим етиб осмонга,
Дилни андуҳлардан озод қилурман.
Алданиб қолмасдан ёмонларга,
Қандай яшашни ўзим билурман.
Бахт ўзи нимадир мен билолмадим…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →