Ботир Зокиров - Кечалар юлдуз санайман

Кечалар юлдуз санаб,
Юлдуз кўзингми деб ёнаман,
Ой магар чиқса қараб,
Васлингми деб тўлғонаман.
Булбули гўёмисан,
Дилларда гуллар очасан,
Дов этур рўёмисан,
Бир зумда кўздан қочасан.
Ҳайрон бўлмишам,
Гирён ўлмишам,
Ҳайрон ўлмишам, ёрей.
На бўлур боқсанг қиё?
Кўнглимда меҳринг ғунчалар.
Шунчалар ғуссанг раво,
Тошдан бағринг шунчалар?
Ҳайрон ўлмишам,
Бир ён ўлмишам,
Гирён ўлмишам, ёрей. (х2)
Юлдуз кўзингми деб ёнаман,
Ой магар чиқса қараб,
Васлингми деб тўлғонаман.
Булбули гўёмисан,
Дилларда гуллар очасан,
Дов этур рўёмисан,
Бир зумда кўздан қочасан.
Ҳайрон бўлмишам,
Гирён ўлмишам,
Ҳайрон ўлмишам, ёрей.
На бўлур боқсанг қиё?
Кўнглимда меҳринг ғунчалар.
Шунчалар ғуссанг раво,
Тошдан бағринг шунчалар?
Ҳайрон ўлмишам,
Бир ён ўлмишам,
Гирён ўлмишам, ёрей. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!