🎵 Қўшиқ матнлари

Райҳон - Ёлғиз ўзинг

2.5К марта ўқилди
Райҳон - Ёлғиз ўзинг
Занжирларни узиб, хаёлингни бузиб,
Ёмғирдек йўлингга тўкиламан.
Вайрон этиб қалбинг, эгаллаб юрагинг,
Ёнингда айланиб ўргиламан.
Юрма демагин менинг ортимдан,
Пойлама дема йўлларим.
Кириб борарман сени кўнглингга,
Ҳадя этгани муҳаббатим.
Сендадир жоним, ишқим давоси,
Сендадир жоним, ҳаёт маъноси.
Умримнинг тилаги, орзуси –
Ёлғиз ўзинг, ёлғиз ўзинг. (х2)
Севаман демайсан, меҳрингни бермайсан,
Кўз ёшим тўкасан, бағри тошсан.
Тунлари қуёшдек, оловли оташдек,
Ёндирсам сен бардош беролмайсан.
Соғиндим десам юзинг бурмагин,
Сендан ўзгани севолмасман.
Кетмагин десам, ҳайрон бўлмагин,
Сенсиз бир зум ҳам яшолмасман.
Сендадир жоним, ишқим давоси,
Сендадир жоним, ҳаёт маъноси.
Умримнинг тилаги, орзуси –
Ёлғиз ўзинг, ёлғиз ўзинг. (х6)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →