🎵 Қўшиқ матнлари

Шаҳзод Муродов - Ўшасан

1.8К марта ўқилди
Шаҳзод Муродов - Ўшасан
Ёр ҳамон, бегумон гўзал ўша-ўшасан,
Битмаган бу дардимга дардни қўшасан.
Армонлар гирдоби, айрилиқнинг офтоби,
Рангимда ишқ азобисан, ўша-ўшасан.
Кўриндинг олисда, оппоқ либосда,
Ўтган ширин кунларни қилдим хотира.
Алвидо дегандинг майин овозда,
Севгимиз бошланмай қилдинг хотима.
Ёр ҳамон, бегумон гўзал ўша-ўшасан,
Битмаган бу дардимга дардни қўшасан.
Армонлар гирдоби, айрилиқнинг офтоби,
Рангимда ишқ азобисан, ўша-ўшасан.
Соғинчлар шаҳрида, армонлар бағрида,
Қанча йил висолинг қилгандим орзу.
Энди ёнгинангда, тўрт қадам нарида
Турибман сўз учун топмайин мавзу.
Ёр ҳамон, бегумон гўзал ўша-ўшасан,
Битмаган бу дардимга дардни қўшасан.
Армонлар гирдоби, айрилиқнинг офтоби,
Рангимда ишқ азобисан, ўша-ўшасан.
Шундай латофатинг, шундай назокатинг,
Шундай нигоҳингла ақлим олгансан.
Кечир мани жоним, дилдаги армоним,
Нетай қалбимдасан, мангу қолгансан.
Ёр ҳамон, бегумон гўзал ўша-ўшасан,
Битмаган бу дардимга дардни қўшасан.
Армонлар гирдоби, айрилиқнинг офтоби,
Рангимда ишқ азобисан, ўша-ўшасан.
Ёр ҳамон, бегумон гўзал ўша-ўшасан,
Битмаган бу дардимга дардни қўшасан…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →