🎵 Қўшиқ матнлари

Уммон - Жоним юр

1.8К марта ўқилди
Уммон - Жоним юр
Бераман битта савол, бошқа саволим йўқ,
Мен билан бўлгинг келадими, ҳа ёки йўқ?
Агар хоҳласанг олиб кетаман сени йироққа, узоққа.
Лекин шошма озгина вақт бор, яна ўйлаб кўр,
Балки бўлгин келмайди мен билан.
Ёки аксинча юрагинг зор, жавоб ҳам тайёр,
Сен розисан мен билан.
Жоним юр, олиб кетаман сени йироққа,
Эртанги рейс бизни кутмоқда.
Лекин ҳалиям саволим сўроқда, сўроқда.
Сен билан агар орзуларим боғланса,
Сен билан осмонлардан баланд учамиз,
Олдингидан йироқ, денгизга яқинроқ,
Сен билан қанот қоқиб учамиз, учамиз…
Сен менинг осмонимсан, юлдузларга тўла,
Сен менинг офтобимсан, ёнасан нур соча.
Сочларинг шамол учиради эркалаб,
Ҳар кун уйғонганингда эрталаб.
Агар мен билан бўлсанг бўлардим хурсанд,
Қалбимда қолмасди на дард, гина, алам.
Ҳамма ёруғликларни кўрсатиб бирдан,
Сени бахтлироқ қилар эдим ҳаммадан.
Жоним юр, олиб кетаман сени йироққа,
Эртанги рейс бизни кутмоқда.
Лекин ҳалиям саволим сўроқда, сўроқда.
Жоним юр, олиб кетаман сени йироққа,
Юлдузлардан баландроққа, денгизлардан чуқурроққа.
Қаерга хоҳласанг юр, бўласан мани-мани маликам,
Ман сани-сани-сани шаҳзоданг, иккимиз ва денгиз.
Сен билан агар орзуларим боғланса,
Сен билан осмонлардан баланд учамиз,
Олдингидан йироқ, денгизга яқинроқ,
Сен билан қанот қоқиб учамиз, учамиз…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →