Севара Назаркҳан - Улуғимсан Ватаним

Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзимга бек, ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним.
Ёлғизим, ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан.
Сен Хўжандсан, чингизларга
Дарвозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган.
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон
Чўлиғимсан, Ватаним.
Шодон куним гул отган сен,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга,
Синглим дейми, онамми,
Илиғимсан, Ватаним, ўзингсан.
Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим ўзингсан,
Ота десам, қизим деб,
Бош эгиб турган ўзинг,
Улуғимсан, Ватаним.
Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин – Курдистонда,
Бобуринг – Ҳиндистонда.
Бу қандай юз қаролиғ деб,
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним.
Қизим десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Қайлиқ бўлиб тушгайман.
Падаркушдан пана қилиб,
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним.
Шодон куним гул отган сен,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга,
Синглим дейми, онамми,
Илиғимсан, Ватаним, ўзингсан.
Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим ўзингсан,
Ота десам, қизим деб,
Бош эгиб турган ўзинг,
Улуғимсан, Ватаним. (х2)
Улуғимсан…
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзимга бек, ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним.
Ёлғизим, ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан.
Сен Хўжандсан, чингизларга
Дарвозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган.
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон
Чўлиғимсан, Ватаним.
Шодон куним гул отган сен,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга,
Синглим дейми, онамми,
Илиғимсан, Ватаним, ўзингсан.
Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим ўзингсан,
Ота десам, қизим деб,
Бош эгиб турган ўзинг,
Улуғимсан, Ватаним.
Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин – Курдистонда,
Бобуринг – Ҳиндистонда.
Бу қандай юз қаролиғ деб,
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним.
Қизим десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Қайлиқ бўлиб тушгайман.
Падаркушдан пана қилиб,
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним.
Шодон куним гул отган сен,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга,
Синглим дейми, онамми,
Илиғимсан, Ватаним, ўзингсан.
Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим ўзингсан,
Ота десам, қизим деб,
Бош эгиб турган ўзинг,
Улуғимсан, Ватаним. (х2)
Улуғимсан…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!