🎵 Қўшиқ матнлари

Муҳриддин Холиқов - Қизғалдоғим

2.5К марта ўқилди
Муҳриддин Холиқов - Қизғалдоғим
Қизғалдоғим, қирдан бўлак кошонанг йўқ,
Кокил ёйсанг, ердан бўлак тошойнанг йўқ,
Ўксиб-ўксиб турганингда ўзим бориб,
Пешонангдан ўпай десам, пешонанг йўқ.
Ўксиб-ўксиб турганингда ўзим бориб,
Пешонангдан ўпай десам, пешонанг йўқ.
Қизғалдоғим, қизғалдоғим, қизғалдоғим.
Сен йиғласанг, бошинг силаб, ёмғир ёғар,
Сенинг учун кўкда чақмоқ булут соғар,
Ҳеч кимсага ишонмайди сени баҳор,
Бегойимсан, аммо бегинг, ҳамхонанг йўқ.
Ҳеч кимсага ишонмайди сени баҳор,
Бегойимсан, аммо бегинг, ҳамхонанг йўқ.
Қизғалдоғим, қизғалдоғим, қизғалдоғим.
Ёнингга мен боролмасам, кеч гуноҳим,
Бир йўқлаб қўй, мен дунёдан ўтган чоғим, (х2)
Қабрим узра ҳилпираб тур, қизғалдоғим,
Муҳаммаддан бўлак дўсти девонанг йўқ.
Қабрим узра ҳилпираб тур, қизғалдоғим,
Муҳаммаддан бўлак дўстинг девонанг йўқ.
Қизғалдоғим, қизғалдоғим, қизғалдоғим,
Қизғалдоғим, қизғалдоғим, қизғалдоғим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →