🎵 Қўшиқ матнлари

Сарбон гуруҳи - Қайларда кўрганман сани З

2К марта ўқилди
Сарбон гуруҳи - Қайларда кўрганман сани З
Кулган кўзу чеҳранг билан
Жодуладинг, дилбар мани, (х2)
Айтгин, танишдайсан ўзинг,
Қайларда кўрганман сани? (х2)
Кўпдан бери жон ўтдадур,
Куйган дилим қон ўтдадур, (х2)
Орзую армон ўтдадур,
Қайларда кўрганман сани? (х2)
Бир бор кўришга зор эдим,
Топмай ўзинг ночор эдим, (х2)
Ишқинг билан бемор эдим,
Қайларда кўрганман сани? (х2)
Жооон.
Айтгил қилиб жаноналик,
Кўрсам босар ҳайроналик, (х2)
Қилма манга бегоналик,
Қайларда кўрганман сани? (х2)
Солсанг йироқдан шўх назар,
Боғлаб кўнгил жон бол ўпар, (х2)
Тушгай ёдингга ҳар сафар,
Қайларда кўрганман сани? (х2)
Қайларда кўрганман сани? (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →