Муҳриддин Холиқов - Топарман

1.8К марта ўқилди
Муҳриддин Холиқов - Топарман
Сочлари денгизни топарман,
Оламда тенгсизни топарман,
Ўзимни йўқотсам, йўқотгум,
Бир куни мен сени топарман.
Ўзимни йўқотсам, йўқотгум,
Бир куни мен сени топарман.
Майсани қучади ёмғири,
Зуҳрони ўпади Тоҳири, (х2)
Мен сенга етарман охири,
Бир куни мен сени топарман. (х2)
Фалакда юлдузлар топишгай,
Юракда кундузлар топишгай, (х2)
Севишган бу диллар топишгай,
Барибир сени топарман.
Тайиндир бир куни бормоғим,
Сочингни силайди бармоғим, (х2)
Ҳилолни куйдириб ҳар оҳим,
Бир куни мен сени топарман. (х2)
Бир куни мен сени топарман,
Барибир сени топарман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда