Божалар гуруҳи - Жамшид

1.2К марта ўқилди
Божалар гуруҳи - Жамшид
Ошарга ҳам, ҳашарга ҳам борасан,
Ҳазиллашиб чақирса ҳам борасан,
Эй, битта оғиз ширин сўзли боласан-эй,
Жамшид (ҳей, Жамшид).
Ёзда иссиқ, қишда совуқ билмадинг,
Касал бўлиб баҳона ҳам қилмадинг,
Бўйдоқ юрганда ҳам “гулят” қилмадинг-эй,
Жамшид (ҳей, Жамшид).
Ҳамма сани билади-ю, сан ўзингни билмайсан, Жамшид,
(Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа Жамшид)
Яхшини ҳам, ёмонни ҳам ошна биласан-эй, Жамшид.
(Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа Жамшид)
Ҳилолани Фарғонага кузатдинг,
Зубайдани Хоразмга кузатдинг,
Ёр-ёр айтиб қанча қизни узатдинг-эй,
Жамшид, вой-ё Жамшид.
Қарзинг Хитойдаги одамдан ҳам кўп,
Сақич, қурут, писта, бодомдан ҳам кўп,
Эй, Цаптива-ю, Малибулар Пҳотошоп,
Жамшид (ҳей бўлмабди-эй, Жамшид).
Ҳамма сани билади-ю, сан ўзингни билмайсан, Жамшид,
(Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа Жамшид)
Яхшини ҳам, ёмонни ҳам ошна биласан-эй, Жамшид.
(Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа Жамшид)
Телеграмда группаларни қийнадинг,
Кучсизларнинг устидан сен кулмадинг,
Тўйларда-чи “медляк”га ҳам ўйнадинг-эй,
Жамшид (ҳей, газни бос, Жамшид).
Ҳамма сани билади-ю, сан ўзингни билмайсан, Жамшид,
(Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа Жамшид)
Яхшини ҳам, ёмонни ҳам ошна биласан-эй, Жамшид.
(Ҳа, ҳа, ҳа, ҳа Жамшид)Божалар гуруҳи - Жамшид

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда