🎵 Қўшиқ матнлари

Муҳриддин Холиқов - Эй нозанин

2.4К марта ўқилди
Муҳриддин Холиқов - Эй нозанин
Эй нозанин, дилбар, қаддинг малоҳат,
Ҳеч етмасин нозик қаддингга офат.
Рухсорингдан тўлин ой ҳам хижолат,
Сенга жоним билан қилдим итоат. (х2)
Қилдим итоат.
Эй нозанин, эй нозанин,
Эй нозанин дилбар. (х2)
Бошла, ёрим, ўзинг юрган гулшанга,
Шаҳло кўзинг тушган гўзал чаманга. (х2)
Тасаддуқ жон сени қучган ватанга, (х2)
Кўзим тўймас, қилсам сайру-саёҳат. (х2)
Сайру-саёҳат.
Эй нозанин, эй нозанин,
Эй нозанин дилбар. (х2)
Кўнгил қушим учди, сенга ҳавола,
Етмак учун саъй айлади фазолар. (х2)
Ҳуснинг шаъни атрофидан қиёлаб,
Чарх урарман парвонадек ниҳоят. (х2)
Тасаддуқ жон сени қучган ватанга, (х2)
Кўзим тўймас, қилсам сайру-саёҳат. (х2)
Сайру-саёҳат.
Эй нозанин, эй нозанин,
Эй нозанин дилбар. (х2)
Эй нозанин…

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →