Ўлмас Оллоберганов - Қурбон ўлам

Келгин, эй моҳилиқо, ҳуснингга қурбон ўлам,
Халқайи зулфи паришонингга қурбон ўлам.
Чашми масти лаби хандонингга қурбон ўлам,
Офтоби руйи тобонингга қурбон ўлам.
Қади наврастайи ларзонингга қурбон ўлам, ёр,
Ман сана қурбон ўлам.
Икки қошинг қаламу, икки кўзинг чашамаи нур,
Барқ уриб ойинадек сийнайи софинг кўринур.
Бу сани дарду фироқинг мани жонимга ҳузур,
Йўқ назокат ичинда сен каби дурдонайи дур.
Қадди шамшоди хиромонингга қурбон ўлам, ёр,
Ман сана қурбон ўлам.
Икки кўзинг равшану, шаҳду шакар, шамъи жамол,
Ман дили хастага раҳм айла бугун, кўнглимни ол.
Қилма кўп жабру ситам, қолмади ҳеч тоби мажол,
Ё келиб, бошимни кес, қонимни тўк, жонимни ол.
Ман санинг ул ханжари бурроингга қурбон ўлам,
Ман сана қурбон ўлам.
Тишларинг гавҳару ҳар бир суханинг оби ҳаёт,
Ғунчадек икки лабингдин тўкилур қанду новот.
Ёзилур саҳфайи девонингга юз минг ҳасанот,
Гул юзингдин манга бир бўса бериб айла закот.
Ман сани рўйи гулистонингга қурбон ўлам, ёр,
Ман сана қурбон ўлам.
Қўлларинг панжайи хуршид, белинг ғунчамиён,
Кўйлак ичра баданинг соф эрур обиравон.
Раҳм қил, кел, мани оғушима эй, офатижон,
Қадди бастингга тасаддуқ бу Фузулий дема жон.
Сияю согфи шофобахшингга қурбон ўлам,
Ман сана қурбон ўлам.
Ман санга банда бўлиб, ҳатто ғуломинг бўлойин,
Барқ уриб қошингда парвонасифат ўргилойин.
Манга зулм айлама, ўшал юзинг кўройин,
Кулбайи ҳокингга сийнамни қўйиб жон беройин.
Қадди бастингга тасаддуқ бу Фузулий демаким,
Қадди шамшоди хиромонингга қурбон ўлам,
Ман сана қурбон ўлам,
Ёр сана қурбон ўлам.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!