🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Абдуллаева - Кетма вафодорим

2.2К марта ўқилди
Юлдуз Абдуллаева - Кетма вафодорим
Қалбим қуши талпинар сенга,
Қайлардасан, жоним, жаҳоним?
Ишқ ниҳолин экдик-ку бирга,
Кетармисан, ширин забоним?
Кетма, кетма, кетма вафодор,
Сени кутар интизор дилдор.
Ҳижронларда қолмасин висол,
Кетма, кетма, кетма вафодор.
Ҳижрон азобига ташлама,
Дилимни қайғуда ғашлама.
Бағрим бир ён этмагил, кетма,
Кўзим гирён этмагил, кетма.
Кетма, кетма, кетма вафодор,
Сени кутар интизор дилдор.
Ҳижронларда қолмасин висол,
Кетма, кетма, кетма вафодор.
(Юрагим ҳувиллаб қолди сенингсиз,
Бошқа янгилик йўқ, соғиндим фақат.
Жоним, сендан озроқ оғриндим фақат,
Юрагим ҳувиллаб қолди сенингсиз.)
Сенда тоғдек виқор бор, виқор,
Сен борсан ёр, қалбимда баҳор.
Сенсиз менга маънисиз ҳаёт,
Умид сароб дилда йўқ сабот.
Кетма, кетма, кетма вафодор,
Сени кутар интизор дилдор.
Ҳижронларда қолмасин висол,
Кетма, кетма, кетма вафодор.
Кетма, кетма, кетма вафодор.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →