Руҳшона - Ватан

Боболардан мерос қолган нур ватан,
Бойликларга макон бўлган дур ватан,
Қучоғи кенг, бағри иссиқ нур ватан,
Тенгсизимсан, тупроғи зар ватаним.
Бир ҳовуч тупроғинг суртиб юзимга,
Сени она дедим қараб ўзимга,
Сендан бўлак сирим айтаман кимга,
Тенгсизимсан, тупроғи зар ватаним.
Сен гулзоримсан, сен баҳоримсан,
Сен осуда борлиғим ватан.
Онаизорим, кўнгилда борим,
Тенгсиз чаманим ўзинг ватан.
Ҳар қадамда сенга жон фидо қилай,
Сенга яхшиликнинг камолин кўрай,
Тинчсан, осудасан, осмонинг ёрқин,
Мадҳинг қўшиқ қилиб тилларда куйлай.
Бағринг гўзал, мисоли жаннатдир гўё,
Фаровон ҳаётинг ҳимматдир гўё,
Сенга тан бермоқда ҳатто бу дунё,
Тенгсизимсан, тупроғи зар ватаним.
Сен гулзоримсан, сен баҳоримсан,
Сен осуда борлиғим ватан.
Онаизорим, кўнгилда борим,
Тенгсиз чаманим ўзинг ватан. (х2)
Боримсан Ватан!
Бойликларга макон бўлган дур ватан,
Қучоғи кенг, бағри иссиқ нур ватан,
Тенгсизимсан, тупроғи зар ватаним.
Бир ҳовуч тупроғинг суртиб юзимга,
Сени она дедим қараб ўзимга,
Сендан бўлак сирим айтаман кимга,
Тенгсизимсан, тупроғи зар ватаним.
Сен гулзоримсан, сен баҳоримсан,
Сен осуда борлиғим ватан.
Онаизорим, кўнгилда борим,
Тенгсиз чаманим ўзинг ватан.
Ҳар қадамда сенга жон фидо қилай,
Сенга яхшиликнинг камолин кўрай,
Тинчсан, осудасан, осмонинг ёрқин,
Мадҳинг қўшиқ қилиб тилларда куйлай.
Бағринг гўзал, мисоли жаннатдир гўё,
Фаровон ҳаётинг ҳимматдир гўё,
Сенга тан бермоқда ҳатто бу дунё,
Тенгсизимсан, тупроғи зар ватаним.
Сен гулзоримсан, сен баҳоримсан,
Сен осуда борлиғим ватан.
Онаизорим, кўнгилда борим,
Тенгсиз чаманим ўзинг ватан. (х2)
Боримсан Ватан!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!