🎵 Қўшиқ матнлари

Фарҳод ва Ширин - Санамжон

3.5К марта ўқилди
Фарҳод ва Ширин - Санамжон
Оҳларим зое, етмади сенга зорим, санамжон,
Ёнар алам оташида, дилда борим, санамжон.
Куйдирги бўлар санамлар аълоси, аламжон,
Нози ила хуш ёқади таманнози, аламжон.
Вафо нима билмадинг, санамжон,
Жафони кам қилмадинг, санамжон.
Алам қилсин, алам-о, аламжон,
Мани қошим қалам-о, аламжон. (х2)
Сен ўзинг фаришта-ей, муниси дил, санамжон,
Синади сабрим косаси нозингдан чин, санамжон.
Мен ўзим сенга ҳануз аниси дил, аламжон,
Сабр қилса чин бахтига етар кўнгил, аламжон.
Вафо нима билмадинг, санамжон,
Жафони кам қилмадинг, санамжон.
Алам қилсин, алам-о, аламжон,
Мани қошим қалам-о, аламжон. (х2)
Оҳларим зое, етмади сенга зорим, санамжон,
Ёнар алам оташида, дилда борим, санамжон.
Куйдирги бўлар санамлар аълоси, аламжон,
Нози ила хуш ёқади таманнози, аламжон.
Вафо нима билмадинг, санамжон,
Жафони кам қилмадинг, санамжон.
Алам қилсин, алам-о, аламжон,
Мани қошим қалам-о, аламжон. (х2)
Нози гўзал санамжон, сўзи асал санамжон,
Нозим гўзал аламжон, сўзим асал асалжон.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →