🎵 Қўшиқ матнлари

Юлдуз Абдуллаева - Билмадим

1.8К марта ўқилди
Юлдуз Абдуллаева - Билмадим
Қайда қолди ул вафо, кўнглим шайдо айлаган,
Қайга кетди бевафо, мани адо айлаган?
Қайда қолди ул вафо, кўнглим шайдо айлаган,
Кетдингизми бевафо, мани адо айлаган?

Ваъдангиз бекор экан, кўнглингизда не бор экан,
Билмадим ёр, ёр билмадим.
Севгингиз ночор экан, дилимга озор экан,
Ўзимга раво, раво билмадим.

Юрагимда бор эди муҳаббатим пинҳона,
Нега кўнгил ўйинин ўйнадингиз ошкора? (х2)
Ваъдангиз бекор экан, кўнглингизда не бор экан,
Билмадим ёр, ёр билмадим.

Севгингиз ночор экан, дилимга озор экан,
Ўзимга раво, раво билмадим. (х3)
Ўзимга раво, раво билмадим,
Билмадим ёр, ёр билмадим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →