🎵 Қўшиқ матнлари

Озодбек Назарбеков - Бошта ҳаводур

2К марта ўқилди
Озодбек Назарбеков - Бошта ҳаводур
Сочию қошию кўзидин бошта ҳаводур,
Не бошда ҳаво — ҳар бириси бошқа балодур. (х2)
Қош ёси била ул қора кўз ғамза ўқини
Ушшоқдин ўзга сориға отса хатодур.
Гар чин десангиз, кўзи онинг оҳуи Чиндур, (х2)
Хаттини, хато қилмасангиз, мушки Хитодур. (х2)
Сочию қошию кўзидин бошта ҳаводур,
Не бошда ҳаво — ҳар бириси бошқа балодур.
Эврулсам онинг бошиға, топшурсам онга жон,
Жонимда ҳавас улдуру бошда бу ҳаводур.
Ишқ ичра ёшурғон юраким қонини, ваҳким, (х2)
Бу сели сиришким бори оламға ёёдур. (х2)
Бобур деса ойини, не тонг, жавру жафолиқ —
Ким, ҳусн эли ойини, бале, жавру жафодур. {х2}
Сочию қошию кўзидин бошта ҳаводур,
Не бошда ҳаво — ҳар бириси бошқа балодур. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →