🎵 Қўшиқ матнлари

Манзура - Ватан

1.5К марта ўқилди
Манзура - Ватан
Она юртим Ўзбекистон – қутлуғ маконим,
Келажаги тонглар каби ёруғ маконим.
Бу дунёда нима бордир сендан муқаддас?
Олам аро ягонасан улуғ маконим.
Кўкка туташ азим тоғлар кўксинг тумори,
Зилол сувинг ҳар томчиси жоним мадори.
Қучоғингдан айро тушсам ногоҳ бир нафас,
Жаннат ифор ҳаволаринг тутгай хумори.
Диёрим, борлиғинг бунча саболи – йўқдир такрори.
(Ҳей) Қалбимда шижоат, шаҳдим бор менинг,
Юртимга садоқат, аҳдим бор менинг.
Агар бир кунингга ярай олсам Ватан,
Бағрингда адоқсиз бахтим бор менинг. (х2)
Неча йиллар синовидан ўтдинг бош эгмай,
Мақсадга ҳеч етиб бўлмас машаққат чекмай.
Қувончинг-у заҳматингни кўргаймиз баҳам,
Ориятли фарзандларинг хизматингга шай.
Буюкларга издош ҳар ўғил-қизинг, хизматингга шай.
(Ҳей) Қалбимда шижоат, шаҳдим бор менинг,
Юртимга садоқат, аҳдим бор менинг.
Агар бир кунингга ярай олсам Ватан,
Бағрингда адоқсиз бахтим бор менинг. (х4)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →