Отабек Муҳаммадзоҳид - Майли телба денглар

Узатдилар баҳорни ёзга,
Аммо баҳор севарди кузни.
Ёш танламас экан муҳаббат,
Куз ҳам жондан севарди қизни.
Бир умрга куйдириб ўтди,
Гул-баҳорни ғамга қўйиб ёз.
У ёқда-чи кузни тергарлар,
Муҳаббатдан очма деб овоз.
Эссиз, эссиз умр,
Эссиз умр ўтди ҳижронда.
Муҳаббатга текканми қарғиш,
Баҳор йиғлар ёз-саратонда,
Кузни эса қучар совуқ қиш.
Бу пишмас савдоми деб юбораман,
Чорасиз қолганда ишқ бозорида.
Умидвор, лек қалби тилка-пораман,
Бир ҳикмат бор дея ёр озорида. (х2)
Майли телба денглар, майли девона,
Наҳот севги гуноҳ, бизлар гуноҳкор?
Гулни булбулига айлаб бегона,
Кимнинг кўнгли тўлар, кимга қандай кор?
Ичимга тўлдириб ҳасрат доғларин,
Жим нураб борябман дилга билдирмай.
Кўксимни куйдирган ҳижрон чоғларин
Дилимга айтайми, гулимга айтай?
Ё кутиб ўтайми ё кечиб кетай,
Аро йўлда қолдим, бир жоним билан.
Олдимда икки йўл, қай бирин тутай,
Ё ортга қайтайми армоним билан?
Майли телба денглар, майли девона,
Наҳот севги гуноҳ, бизлар гуноҳкор?
Гулни булбулига айлаб бегона,
Кимнинг кўнгли тўлар, кимга қандай кор?
Ҳой, мен сенинг қора сочингга эмас,
Қордай оқ кўнглингга боғланиб қолдим.
Нетай, нетай сенла ҳеч хайрлашгим келмас,
Алвидо демоққа йўқдир қарорим, йўқ қарорим.
Майли телба денглар, майли девона,
Наҳот севги гуноҳ, бизлар гуноҳкор?
Гулни булбулига айлаб бегона,
Кимнинг кўнгли тўлар, кимга қандай кор? (х2)
Майли телба денглар…
Аммо баҳор севарди кузни.
Ёш танламас экан муҳаббат,
Куз ҳам жондан севарди қизни.
Бир умрга куйдириб ўтди,
Гул-баҳорни ғамга қўйиб ёз.
У ёқда-чи кузни тергарлар,
Муҳаббатдан очма деб овоз.
Эссиз, эссиз умр,
Эссиз умр ўтди ҳижронда.
Муҳаббатга текканми қарғиш,
Баҳор йиғлар ёз-саратонда,
Кузни эса қучар совуқ қиш.
Бу пишмас савдоми деб юбораман,
Чорасиз қолганда ишқ бозорида.
Умидвор, лек қалби тилка-пораман,
Бир ҳикмат бор дея ёр озорида. (х2)
Майли телба денглар, майли девона,
Наҳот севги гуноҳ, бизлар гуноҳкор?
Гулни булбулига айлаб бегона,
Кимнинг кўнгли тўлар, кимга қандай кор?
Ичимга тўлдириб ҳасрат доғларин,
Жим нураб борябман дилга билдирмай.
Кўксимни куйдирган ҳижрон чоғларин
Дилимга айтайми, гулимга айтай?
Ё кутиб ўтайми ё кечиб кетай,
Аро йўлда қолдим, бир жоним билан.
Олдимда икки йўл, қай бирин тутай,
Ё ортга қайтайми армоним билан?
Майли телба денглар, майли девона,
Наҳот севги гуноҳ, бизлар гуноҳкор?
Гулни булбулига айлаб бегона,
Кимнинг кўнгли тўлар, кимга қандай кор?
Ҳой, мен сенинг қора сочингга эмас,
Қордай оқ кўнглингга боғланиб қолдим.
Нетай, нетай сенла ҳеч хайрлашгим келмас,
Алвидо демоққа йўқдир қарорим, йўқ қарорим.
Майли телба денглар, майли девона,
Наҳот севги гуноҳ, бизлар гуноҳкор?
Гулни булбулига айлаб бегона,
Кимнинг кўнгли тўлар, кимга қандай кор? (х2)
Майли телба денглар…
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!