🎵 Қўшиқ матнлари

ВИА Шарқ - Палов

1.8К марта ўқилди
ВИА Шарқ - Палов
Сеҳр тўла шоҳ таомда,
Дастурхоним ҳикмати,
Палов отлиғ мўжизанинг
Будир асл шарбати.
Сариқ кокил эркатойим –
Қозонга туш сабзихон,
Сенинг хушбўй зирвагингга
Қайнасин бутун жаҳон.
Бағримизга марҳабо,
Марҳабо-ю марҳабо,
На-на-на-на-на-на-на-ҳей.
Воҳ-воҳ палов-палов,
Дил сирдошидир олов,
Ошпазнинг меҳри билан
Дунёга келар палов. (х2)
Дилгинамнинг роҳатисан
Эй, девзира қуввати,
Сен билар етилар ширин
Ўзбегимнинг нияти.
Гуручхўжа дур бўлдию,
Паловхонни дамладик,
Кўк чой усти ёру дўстлар
Бир умрга жонландик.
Бағримизга марҳабо,
Марҳабо-ю марҳабо,
На-на-на-на-на-на-на-ҳей.
Воҳ-воҳ палов-палов,
Дил сирдошидир олов,
Ошпазнинг меҳри билан
Дунёга келар палов. (х6)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →