🎵 Қўшиқ матнлари

Шоҳжаҳон Жўраэв - Адо бўлди

2.2К марта ўқилди
Шоҳжаҳон Жўраэв - Адо бўлди
Сени севиб топганларим жафо бўлди,
Ёлларимнинг кўргани кайф сафо бўлди.
Билолмадим, сен қандайин куйябсан,
Менинг бағрим куйиб битди, адо бўлди.
Орзу дея, армонларни қучдимми мен?
Бир лаҳзада пойингга чўк тушдимми мен?
Кўзу, қошу кипригингга учдимми мен?
Сендан на бир таскин, на бир садо бўлди.
Адо бўлди, адо бўлди, адо бўлди,
Сендан на бир таскин, на бир садо бўлди.
Адо бўлди, адо бўлди, адо бўлди,
Менинг бағрим куйиб битди, адо бўлди.
Юрмайманми эркалаб ҳур илонларни,
Юрагимга босиб қотил чаёнларни?
Кўрмас эдим бу кунни, бу ҳижронларни,
Тўрт томоним фарёд тўла нидо бўлди.
Сен зебу зар оғушида мастсан бугун,
Эҳ, шунчалар бедор, шунча пастсан бугун.
Мен севган қиз сенмас, сен бир хассан бугун,
Энди менинг ёрим ёлғиз Худо бўлди.
Ким қўйибди мен бир хофиз боласига,
Дил бермоқни бойнинг гули, лоласига.
Тенг кўрмадинг сочингнинг бир толасига,
Тенг кўрганинг осмон бўлди, само бўлди.
Адо бўлди, адо бўлди, адо бўлди,
Тенг кўрганинг осмон бўлди, само бўлди.
Адо бўлди, адо бўлди, адо бўлди,
Менинг бағрим куйиб битди, адо бўлди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →