Сурхон гуруҳи - Сумалак

Баҳор шамоли елиб,
Наврўзой келиб қолди. (х2)
Дошқозонда сумалак
Вақирлаб пишиб қолди. (х2)
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур,
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур.
Лақала-лақала, лақала-лақала,
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур.
Деҳқоннинг зўр ғайрати,
Уйғонади наҳордан. (х2)
Ҳосилининг чўғи ҳам
Дарак берар баҳордан. (х2)
Ўнгга қараб ўйнагин,
Чапга қараб ўйнагин,
Ўйинингдан завқ олсин,
Элга қараб ўйнагин.
Белни маҳкам бойлагил,
Елкангга кетмон тайлагил. (х2)
Тушлик учун нонингни
Тугунингга жойлагил. (х2)
Ўтинни синдир қарсо-қурс,
Олов ёнсин чарсо-чурс,
Келгин, четда турмагин,
Ўйинга тушгин тарсо-турс.
Се малакдан сийлаган,
Сумалаклар пиширган,
Дуосин ол бувингни,
Сабзага сеп сувингни.
Ўйнагин-о, ўйнагин,
Жўшиб-а, жўшиб ўйнагин.
Юртимиз байрамида
Завқдан тўлиб ўйнагин.
Юртимиз байрамида
Завқдан тўлиб ўйнагин.
Баҳор шамоли елиб,
Наврўзой келиб қолди. (х2)
Дошқозонда сумалак
Вақирлаб пишиб қолди. (х2)
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур,
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур.
Лақала-лақала, лақала-лақала,
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур.
Наврўзой келиб қолди. (х2)
Дошқозонда сумалак
Вақирлаб пишиб қолди. (х2)
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур,
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур.
Лақала-лақала, лақала-лақала,
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур.
Деҳқоннинг зўр ғайрати,
Уйғонади наҳордан. (х2)
Ҳосилининг чўғи ҳам
Дарак берар баҳордан. (х2)
Ўнгга қараб ўйнагин,
Чапга қараб ўйнагин,
Ўйинингдан завқ олсин,
Элга қараб ўйнагин.
Белни маҳкам бойлагил,
Елкангга кетмон тайлагил. (х2)
Тушлик учун нонингни
Тугунингга жойлагил. (х2)
Ўтинни синдир қарсо-қурс,
Олов ёнсин чарсо-чурс,
Келгин, четда турмагин,
Ўйинга тушгин тарсо-турс.
Се малакдан сийлаган,
Сумалаклар пиширган,
Дуосин ол бувингни,
Сабзага сеп сувингни.
Ўйнагин-о, ўйнагин,
Жўшиб-а, жўшиб ўйнагин.
Юртимиз байрамида
Завқдан тўлиб ўйнагин.
Юртимиз байрамида
Завқдан тўлиб ўйнагин.
Баҳор шамоли елиб,
Наврўзой келиб қолди. (х2)
Дошқозонда сумалак
Вақирлаб пишиб қолди. (х2)
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур,
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур.
Лақала-лақала, лақала-лақала,
Вақир-вуқур, вуқур-вуқур.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!