🎵 Қўшиқ матнлари

Малика Эгамбердиева - Ўрик гуллаганда

2.8К марта ўқилди
Малика Эгамбердиева - Ўрик гуллаганда
Новдаларни безаб ғунчалар,
Тонгда айтди ҳаёт отини.
Ёр, ёр, ёр, ёрингманей.
Ва шаббода қурғур илк саҳар
Олиб кетди гулнинг тотини.
Ёр, ёр, ёр, ёрингмано.
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,
Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади,
Қанча тиришсам ҳам у беор
Еллар мени алдаб кетади,
Ёр, ёр, ёр, ёрингманей.
Жоон, мана сенга олам-олам гул, гул,
Этагингга сиққанича ол.
Бунда толе ҳар нарсадан мўл, жон,
То ўлгунча шу ўлкада қол, жон,
Бир умрга шу ўлкада қол.
Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,
Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади,
Қанча тиришсам ҳам у беор
Еллар мени алдаб кетади,
Ёр, ёр, ёр, ёрингманей.
Еллар мени алдаб кетади,
Ёр, ёр, ёр, ёрингманей.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →